Таниқли рэпер 50 Cent Хабибни

Таниқли рэпер Кертис Джексон (50 Cent) UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедовни Конор МакГрегорни мағлуб этганидан сўнг россиялик жангчининг гонорарини ушлаб қолинганини ноҳақлик деб ҳисобламоқда.

- UFCнинг Хабиб борасида тутаётган йўлини нўтўғри деб ҳисоблайман. Улар Конорга қарши бундай жазо қўллаганликлари йўқ. Нурмагомедовнинг "Bellator"даги иштироки учун 2 миллион доллар тўлашга тайёрман. Шартнома борасида келишиб оламиз албатта. Шуни айтишим даркорки, Зубайра билан ҳам шартнома имзолашга тайёрман.

Хабиб бундай таклифга жавоб қайтаришга ҳам улгурди. 

- Кёртис, агар ҳақиқий эркаклар қаерда улғаишини қўрмоқчи бўлсанг, Доғистонга келишингни сўрайман. АҚШга борганимда сен билан бу борада бафуржа суҳбатлашамиз. Қўллаб-қувватлаганинг учун ташаккур, - деди Хабиб.