Таиландлик оғир атлетикачи қизларга тенг келиб бўлмаяпти

Хабарингиз бор, айни кунларда Туркманистон пойтахтида оғир атлетика бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мусобақада шу пайтгача 4 вазн тоифасида беллашувлар ўз якунига етди. 

Унга кўра, медаллар жамғармаси бўйича Таиланд терма жамоаси етакчилик қилмоқда. Ушбу терма жамоа айнан аёллар тоифасида кечган иккала баҳсда ҳам биринчи ўринни қўлга киритди. Кеча 49 кг вазн тоифасида кечган беллашувлар Чаюттра Прамонгхолнинг ғалабаси билан якунланди. Иккинчи ва учинчи ўринлар Хитой терма жамоаси аъзоларига насиб этди. 

Эркаклар ўртасида кечган -61 кг вазн тоифасидаги беллашувларда ҳам Чин ўлкаси вакиллари кумуш ҳамда бронза медаллари билан чекланган бўлса, ғалаба индонезиялик атлетга тегди. 

Минбар

Барча блоглар