Таэквондо. Светлана Осипова Франция очиқ чемпионатида совриндор бўлди

Франция пойтахти Париж шаҳрида таэквондо бўйича G2 туркумидаги «French Open» халқаро мусобақаси ўтказилаётгани ҳақида хабар қилгандик. Турнирнинг биринчи кунида Чарос Қаюмова барча рақибларини мағлубиятга учратган ҳолда олтин медалга эга чиққанди. Беллашувларда иштирок этаётган яна бир спортчимиз совриндорлар қаторидан ўрин олди.

+73 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Светлана Осипова мусобақа давомида АҚШ ва Франция вакилларини мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди. Финал остонасида кечган жангда у бошқа бир франциялик рақибасига имкониятни бой берди ва бронза медали билан кифояланди.

Шу тариқа, спортчиларимиз турнирни 1 та олтин, 1 та бронза медали билан якунлашди. Эслатиб ўтамиз, ушбу мусобақа спортчилар учун қимматли рейтинг очколарини тақдим этиши билан аҳамиятлидир.