Сув полоси. Илк турда йигитларимиз ғалаба қозонишди, қизларимиз эса имкониятни бой беришди
Ads

Хабарингиз бор айни кунларда пойтахтимизда сув полоси бўйича ўсмирлар ўртасидаги VI Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Миллий олимпия қўмитаси расмий сайти тарқатган хабарга кўра мусобақанинг биринчи кунида ўзбекистонлик қизлар хитойлик тенгдошларига 13:18 ҳисобида имкониятни бой беришди. Йигитлар ўртасидаги баҳсларда терма жамоамиз аъзолари кореялик рақибларини 16:10 ҳисобида мағлуб этишди.

Эътиборингизга мусобақанинг биринчи кунида қайд этилган натижаларни ҳавола этамиз:

Қизлар:

Хитой – Ўзбекистон 18:13
Япония – Қозоғистон 15:7

Ўғил болалар:

Хитой – Япония 6:11
Эрон – Қозоғистон 13:1
Жанубий Корея – Ўзбекистон 10:16.

Бугун мусобақада ўғил болалар ўртасида иккинчи тур ўйинлари бўлиб ўтади:

Япония – Қозоғистон
Ўзбекистон – Эрон
Хитой – Жанубий Корея.

Қизлар ўртасидаги мусобақаларда эса бугун дам олиш куни ҳисобланади.

Минбар

Барча блоглар