"Сток Сити" клуби форварди Саидо Берахино ФИФАдан Бурунди терма жамоасида ўйнаш учун руҳсат олди. Бу ҳақда ВВС хабар тарқатмоқда.

Унга кўра бутун ҳаётини Буюк Британияда ўтказган 25 ёшли футболчи Бурундида туғилганини рўкач қилиб ФИФАдан ушбу юрт термасида ўйнаш учун руҳсат беришни талаб қилган.

Айтиш лозимки, Берахино бунгача Англия ўсмирлар ва ёшлар терма жамоасида 47та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 25та гол ёздириб қўйишга эришган.

Минбар

Барча блоглар