Ads

Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси ортда қолган мавсум давомида ўзини ҳар томонлама кўрсатиб, мухлис-у мутахассислар олқишига сазовор бўлган энг яхшиларни тақдирлаш маросимини ўтказади. Йил якунларига бағишланган тантанали маросим 14 декабрь куни бўлиб ўтади.

Ташкилот матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, 18:00 да бошланадиган маросимни МТРКнинг "Sport" телеканали жонли равишда трансляция қилади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилги тақдирлаш маросими "UzReport TV" орқали намойиш қилинган эди.