ФИФА кунлари сабабли бир қатор футболчилар ўз миллий терма жамоаларидан чақирув олмоқда.

Жумладан "Сўғдиёна" хужумчиси Сернас Дарвидас ҳам Литва терма жамоасидан чақирув олди. У УЕФА миллатлар лигаси баҳслари доирасида 17 ноябрь куни Руминия – Литва ва 20 ноябрь куни Сербия - Литва ўйинларига иштирок этади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Футболчи “Нефтчи” га қарши баҳсдан сўнг йиғинда иштирок этиш учун ўз юртига жўнаб кетади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)