“Сўғдиёна” 6 октябрьдан машғулотлага киришади

Жамоа 6 октябрь куни Жиззахда машғулотларга киришади. Дарвидас Сернас Литва миллий терма жамоасидан чақирув олган ва у 8 октябрьдан терма жамоаси ихтиёрига жўнаб кетади. Дарвидас Миллатлар лигаси мусобоқаси доирасида 11 октябрьда бўлиб ўтадиган Литва-Руминия ва 14 октябрьда Литва-Черногория баҳсларида иштирок этади.

Жамоа мураббийлар штаби ФИФА кунларидан унумли фойдаланиш мақсадида бир қатор ўртоқлик учрашувларини ўтказишни режалаштирган. Спарринг рақиблар ҳақида кейинроқ батафсил маълумот берамиз.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)