Шота Арвеладзе мураббийлиги остида ҳаракат қилаётган Тошкентнинг “Пахтакор” клуби Бухородан уч очко билан қайтадиган бўлди.

Игорь Сергеев ва  Тиаго Безерра  томонидан киритилган голлар “шерлар”га муҳим ғалабани олиб келди. Қизиқарли кечган учрашувдан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Шота Арвеладзе иштирок этди.

“Бугун жудаям қизиқарли ва томошабоп ўйин бўлди. Ўйин атмосфераси ҳам шунга мос бўлди десак, муболаға бўлмаса керак. Майдонда тактик жиҳатдан ҳақиқий кураш бўлди. “Бухоро” вакиллари ҳужумга ўтишда жуда чиройли ҳаракат қилишди. Биринчи бўлим аввалиданоқ улар бизни шошириб қўйишди. Улар кутганимиздек ҳайратланарли ўйин кўрсатишди.

Ҳар бир ўйин биз учун финалга айланиб бормоқда. Жуда қийин ўйинлар бизни кутиб турибди. Ҳозирда бир неча нафар ўйинчиларимизнинг ёрдамларидан фойдалана олмаяпмиз. Мисол учун, Азим Аҳмедов, Гриффитс, Даврон Ҳошимов жароҳат олган.

Пенальти борасида аниқ бир жавоб бера олмайман. Қарорни ҳакамлар қабул қилишди ва уларнинг бу қарорини муҳокама қила олмайман. Пенальти бор ёки йўқ деб айтиш менинг вазифамга кирмайди”, – деди грузиялик мутахассис.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98