Шахматчиларимиз Осиё миллатлар кубогидан 9 та медаль билан қайтишмоқда
Ads

7 июль – 4 август кунлари Эроннинг Ҳамадон шаҳрида шахмат бўйича Осиё миллатлар кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.

Осиёнинг 14 мамлакатидан келган энг маҳоратли спортчилар иштирок этган ушбу турнирда жами 9 та медаль: 1 та олтин, 4 та кумуш ва 4 та бронза медалларини қўлга киритишди.

Хусусан, ҳамюртларимиз қуйидаги йўналишларда медалларни қўлга киритишди.

Стандарт:

Ирина Геворгян, Севара Боймуродова – кумуш;

Гулруҳбегим Тоҳиржонова – бронза.

Рапид:

Жавоҳир Синдоров – олтин;

Сарвиноз Қурбонбоева – кумуш;

Нодира Нодиржонова, Абдумалик Абдусалимов, Севара Боймуродова – бронза.

Блиц:

Севара Боймуродова – кумуш.