Серхио Рамос: Винисиус бизга жуда катта ёрдам беряпти

"Реал" Мадрид клуби сардори Серхио Рамос ўзнинг 18 ёшли бразилиялик жамоадоши Винисиус Жуниор ҳақида фикрини билдириб ўтди.

“Винисиус – буюк футболчи, у бизга жуда катта ёрдам беряпти. Мен авваллари Асенсио ва яна кўплаб ёш футболчиларга бўлгани каби унга нисбатан босим қилмасликларини сўраган бўлардим. Вини завқлансин, унинг ҳаётини қийинлаштириш керак эмас”, - дейди Рамос.

Маълумот учун, Винисиус “Реал” сафига ўтган ёз 61 млн евро эвазига “Фламенго” клубидан келиб қўшилган эди. У жорий мавсум “Реал” сафида жами 23та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 9та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.