Сергей Лушчан: Энди ўтиш турниридаги рақибимизни кутамиз

Pepsi Суперлига 31-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Сўғдиёна” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Сергей Лушчан ва “Сўғдиёна” етакчиларидан бири Элёр Орифовлар иштирок этишди. Бу ҳақда Қўқон клуби матбуот хизмати хабар бермоқда.

Сергей Лушчан: Бугунги баҳсда бизга ғалаба зарур эди. Ўйинни ҳимоядан олиб бордик. Бугун қарши ҳужумда ўйнадик. Бир қатор вазиятларга эга бўлдик. Энди плей-оффга тайёргарлик кўрамиз. Ўтиш турниридаги рақибимизни кутамиз.
Санжар Рашидов акасидан кам бўлмаган иқтидорга эга. Ўйлайманки меҳнат қилишда давом этса, Ўзбекистондан яна бир футбол юлдузи чиқади.

Элёр Орифов: Бугунги ўйинга яхши тайёргарлик кўргандик. Қарши ҳужумда самара келтиришга ҳаракат қилдик.Ҳимояга кўпроқ эьтибор қаратдик. Ҳужумга ўтишда озгина оқсадик. Кейинги ўйинларда ғалаба қозониш учун майдонга тушамиз.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)