Самарқандда бокс бўйича Ўзбекистон чемпионати қизғин ўтмоқда

Хабаринигиз бор Самарқанд шаҳрида бокс бўйича эркаклар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ва мамлакатимиз бокс федерациясининг таквим режасига асосан ўтаётган мусобақада  Республикамизнинг барча вилоятлари, Қорақалпоғистон республикаси, МХСК, Динамо хамда касаба уюшмалари жамоаларидан 277 нафар чарм қўлқоп усталари иштирок этишмоқда.

a39d0f65-f3c1-4a1f-94b7-32dfe510d239 (1)6caf02bf-d3f4-4716-83bf-aa826730727d

Ушбу мусобакада терма жамоа фаворитлари Хасанбой Дусматов, Иқболжон Холдоров, Рустам Тўлаганов, Бобоусмон Ботуров, Миразиз Мирзахалиловлар яна бир бор рингда рақиблари билан куч синашишади.
Мусобақа бу йилдан AIBA нинг янги қонунига биноан 8 вазн тоифасида у́тказилмоқда.

Чемпионатнинг кеча ўтказилган баҳсларида 52 кгда Мансур Исмтуллаев, Худойназар Файзов,Нодиржон Мирза Аҳмедов, 75 кгда  Одилжон Аслонов, Шаҳзод Жўраев, Темурхон Собиров, 81 кгда Шухрат Абдуллаев, Жўрабек Тоштемиров, 91 кгда Иқболжон Муродов, Профсор Роримша, +91 Шаҳзод Сулаймонов, Рустамжон Исмоилов ғалаба қозонди.

7c7ca049-cf29-4f10-9670-f5fc5cdbb306 1673ff57-b39c-4a73-a7ec-e43b991fd8f1