Россия Федерацияси президентининг «ФИФА 2018 – Россияда футбол бўйича жаҳон чемпионатини ўтказиш даврида хавфсизликни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисидаги» фармонига мувофиқ, Россия Федерацияси субъектларининг 2018 йил футбол бўйича жаҳон чемпионатини ўтказиш билан боғлиқ ҳудудларида ҳамда улар атрофида кучайтирилган хавфсизлик чоралари қўлланилади ва ушбу ҳудудлар учун чет эл фуқароларини рўйхатдан ўтказиш қоидаларига ўзгаришлар киритилади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ ахборот хизмати хабар берди.

Фармонга мувофиқ, 2018 йилнинг 25 майидан 25 июлигача Москва, Санкт-Петербург, Волгоград, Екатеринбург, Қозон, Калининград, Нижний Новгород, Ростов-Дон, Самара, Саранск ва Сочи шаҳарларида чет эл фуқароларини рўйхатга қўйиш муддати Россияга кириб келган кундан эътиборан 1 кун қилиб белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ушбу ўзгаришларга алоҳида эътибор беришлари зарур, акс ҳолда яъни рўйхатдан ўтиш юқорида кўрсатилган муддат ичида амалга оширилмаса, бу ҳолат маъмурий қонун бузилиши деб баҳоланади ва кейинчалик Россия Федерацияси ҳудудига киришни тақиқлашга олиб келиши мумкин.

 

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98