Рэмзи ҳам Уэльс терма жамоаси базасини тарк этди

“Арсенал” хавбеки Аарон Рэмзи ҳам Уэльс терма жамоаси базасини тарк этди.

Ҳозирча унинг нима сабабдан таркибдан кетгани маълум қилинмаяпти. Унинг ўрнига эса ёшлар терма жамоасидан Дэниел Жеймс таркибга жалб этилди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Гарет Бэйл ҳам Уэльс терма жамоаси қароргоҳини тарк этган эди.

Маълумот учун, Уэльс эртага УЕФА Миллатлар лигаси доирасида Ирландияга қарши баҳс юритади.