“Реал” раҳбарияти яқинлашаётган трансферлар мавсумида ҳужум чизиғини кучайтиришни режалаштирмоқда. Шу мақсадда жамоа раҳбарияти қишда таркибга келиши мумкин бўлган футболчилар рўйхатини тузиб чиқди.

Маълум бўлишича, мадридликлар январда ПСЖ ҳужумчиси Эдисон Кавани ёки “Интер” етакчиси Мауро Икардини харид қилишга уриниб кўради.