“Реал” Мадрид клуби бош мураббийи Сантьяго Солари бугун Ла Лиганинг 25-тури доирасида сафарда “Леванте”га қарши бўлиб ўтадиган ўйин учун қайдномани эълон қилди.

Таркибга Браим Диас қайтган бўлса, Иско ва Маркос Льоренте жароҳати туфайли, Серхио Рамос дисквалификация сабаб, Альваро Одриосола эса техник сабабларга кўра бугунги ўйинни ўтказиб юборишади.

Бугунги ўйинда қуйидаги футболчилар иштирок этишлари мумкин:

Дарвозабонлар: Тибо Куртуа, Кейлор Навас, Люка Зидан.

Ҳимоячилар: Начо Фернандес, Марсело, Дани Карвахаль, Серхио Регилон, Рафаэль Варан, Хесус Вальехо.

Ярим ҳимоячилар: Каземиро, Тони Кроос, Лука Модрич, Марко Асенсио, Дани Себальос, Браим Диас, Федерико Вальверде.

Ҳужумчилар: Мариано Диас, Карим Бензема, Гарет Бэйл, Лукас Васкес, Винисиус Жуниор.

Эслатиб ўтамиз, “Леванте” – “Реал” учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 00:45да бошланади.