Мадриднинг "Реал" клуби кеча Ла Лиганинг 18-турида "Реал Сосьедад"га қарши бўлиб ўтган ўйин юзасидан ҳакамлар устидан шикоят қилмоқчи.

Marca нашрининг ёзишича “қироллик клуби” раҳбарияти кечаги ўйинни бошқариб борган ҳакам Хосе Мунуэро Монтеронинг  хатти-ҳаракатларидан норози бўлмоқда ва бу борада Испания футбол федерациясига арз қилмоқчи.

Мадридликлар Винисиус Жуниорга нисбатан ишлатилган қўполликдан сўнг ҳам ҳакамнинг пенальти бермаганига ҳайрон бўлишган. Чунки, ҳакам ўша пайтда VAR тизимидан фойдаланиб, вазиятни қайта баҳолаши мумкин эди.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” айни дамда мусобақа жадвалида 5-ўринни эгаллаб турибди.