Англиянинг “Манчестер Сити” клуби хавбеки Браим Диас “Реал”нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Marca нашри тарқатган хабарга қараганда 19 ёшли Испания ёшлар терма жамоаси аъзоси жорий мавсум якунида, яъни “сити” билан шартномаси якунлангач “қироллик клуби”га эркин агент сифатида бориб қўшилиши мумкин.  Аммо, “шаҳарликлар” ҳам Диасни ўзида сақлаб қолишмоқчи ва бунинг учун у билан шартномани узайтириш борасида музокаралар ўтказишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Диас пайшанба оқшомида Англия лига кубоги доирасида “Фулхэм”га (2:0) қарши баҳсда дубль қайд этган эди.