Реал Мадрид ўз майдонида, Панатинаикос сафарда ғалаба қозонди

Бугун, баскетбол бўйича Европа лигаси баҳсларининг 8 тур учрашувларида Россиянинг «БК Химки» жамоаси Исроилнинг «Маккаби ФОХ» жамоасига 69:77 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Туркияда «Анадолу Эфес» кутилмаганда Грециянинг «Панатинаикос» клубига 81:82 ҳисобида мағлубиятга учраган бўлса, икки испан жамаолари – «Реал Мадрид» ва «Уникаха» учрашувида 89:57 ҳисоби қайт этилди.

Шунингдек, Испаниянинг яна бир клуби «Баскония» сафарда Литва шарафини ҳимоя қилаётган «Жалгирис» 77:97 ҳисобида енгди.

Sports.uz