Қиличбозларимиз тарихда илк маротаба жаҳон кубогида кумуш медалга эга чиқишди

Қувонарлиси, мусобақанинг жамоавий йўналишида иштирок этган спортчиларимиз тарихда илк маротаба жаҳон кубогида шоҳсупага кўтарилишди. Қизларимиз турнир давомида Молдова ва Германия терма жамоаси вакилларини мағлуб этишди. Финал босқичида эса россиялик рақибларга мағлуб бўлишди ва кумуш медалга сазовор бўлишди. Баҳсларда юртимиз шарафини Зайнаб Дайибекова, Севинч Исмоилова, Шахноза Тоғаймуродова ва Айсулу Уснатдиновалар ҳимоя қилишди.

Яккалик баҳсларида бош мукофотга болгариялик Йоана Илиева эга чиқди. Иккинчи ва учинчи ўринлар мос равишда россиялик спортчилар Валена Кобзева ва Алина Михайловага насиб қилди. Бу ҳақда МОҚ расмий сайти хабар бермоқда.

Қайд этиш лозимки, мазкур натижадан сўнг қизларимиз жаҳон рейтингида 12-ўринга кўтарилдилар. Осиё қитъасида эса кучли учликка кириб олдилар.