Президент Ўзбекистон карлар жамияти спорт федерациясига ташриф буюрди (фото)
Ads

  Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА) хабар беришича, кеча мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, янги лойиҳалар билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида  Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги бир қатор ижтимоий объектларга ташриф буюрди.

  "Ўзбекистон карлар жамиятининг Олмазор туманида жойлашган Кар-соқовлар маданият маркази ҳудудида ҳам кенг қамровли ишлар бажарилди. Даставвал, 6 гектардан иборат ҳудуд ободонлаштирилди. Кар-соқовлар маданият маркази биноси тубдан таъмирланди, унинг ичидаги 450 ўринли концерт зали, тўгарак хоналари, спорт заллари замонавий жиҳозланди. 

  Марказ ёнида Ўзбекистон карлар жамияти спорт федерациясининг усти ёпиқ спорт зали бўлиб, ҳозирги кунда капитал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Унинг ёнида янги стадион барпо этилди. Шахмат бўйича икки карра жаҳон чемпиони Сирожиддин Зайниддинов, таэквондо бўйича Осиё чемпионати совриндори Даврон Хидиров, ёш режиссёр Олег Ошипковга Тошкент шаҳридан уй, маданият маркази учун иккита автобус совға қилди. 

  Биласизки, давлат халққа хизмат қилади, деган тамойилни ўзимизга мақсад қилиб олганмиз. Сизлар ҳам жамиятимизнинг муносиб аъзосисизлар. Ушбу соҳага ҳамма шароитларни яратамиз. Ўзбекистондаги ҳар бир одам мен учун қадрли, деди Шавкат Мирзиёев." деб таъкидланади "Президент: ногиронлиги бўлган шахслар учун иш жойлари ташкил этиш доимий эътиборда бўлади" сарлавҳали материалида.

Karlar-prezi (1)

Karlar-prezi (2)

Karlar-prezi (3)

Karlar-prezi (4)

Karlar-prezi (5)

Karlar-prezi (6)

Karlar-prezi (7)

Karlar-prezi (8)

P.S. Фотоларни Оқил Ғуломов тавсия этган.

Минбар

Барча блоглар