"Пахтакор" ҳимоячиси Марко Симич терма жамоасига Литвага қарши ўйинда ғалаба қозонишга ёрдам берди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

УЕФА Миллатлар Лигаси 2-турида Черногория ўз майдонида Литвани 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Беллашувда Симич 90 дақиқа ҳаракат қилиб, ушбу мусобақада жамоаси дарвозаси дахлсизлигини яна бир бор сақланишига ёрдам берди. Симич бугун "Пахтакор" ихтиёрига қайтиб келади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)