Пауэрлифтинг: Ўзбекистон делегацияси Осиё ва Океания Чемпионатида 2та олтин медални қўлга киритди.

2018 йил 5-14 сентябр кунлари Япониянинг Китакюшу шаҳрида пауэрлифтинг бўйича Осиё ва Океания Чемпионати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон паралимпия ассоциациясидан SPORTS.uzга маълум қилишларича, мазкур мусобақада хамюртларимиз 2та олтин медални Ўзбекистон хисобига қўшиб қўйдилар. Ёшлар ўртасида кечган баҳсларда 50 кг вазн тоифасида иштирок этган Нуриддинова Муслима 72кг тошни кўтариб, фахрли 1 ўринни эгаллади.

Катталар ўртасида бўлиб ўтган беллашувларда эса 55кг вазн тоифасида Роза Қўзиева 115 кг тошни кўтариб, олтин медални кулга киритди. Мазкур мусобақада 29та давлатдан 200га яқин спортчилар медалли ўринлар учун куч синашдилар.

Минбар

Барча блоглар