Пакьяо Мейвезерни 50-ғалаба билан табриклади

Машҳур филиппинлик боксчи Мэнни Пакьяо бокс бўйича 12 карра жаҳон чемпиони Флойд Мейвезерни енгил вазнда UFC чемпиони Конор Макгрегор устидан Лас-Вегасда ўтган жангда техник нокаутга эришиб, мағлуб этгани билан табриклади. У шунингдек, ирландиялик спортчини ҳурмат қилишини ҳам таъкидлаган.

Конор Макгрегорни ўз имкониятидан фойдалангани учун ҳурмат қиламан, амоо Флойд Мейвезерни 50-ғалабаси билан табриклайман, – деб ёзади Пакьяо ўзининг «твиттер» саҳифасида.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)