Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонни йирик ҳисобда мағлуб этди
Ads

Ҳозиргина Ўзбекистон миллий терма жамоаси ёпиқ тарзда кечган назорат баҳсида Қирғизистон терма жамоасидан устун келди.

Сардор Рашидов, Игорь Сергеев, Сардор Мирзоев, Жалолиддин Машарипов хамда Александр Гейнрихлар биттадан гол киритишга муваффақ бўлишди.

Шу тариқа, Самвел Бабаян бошчилигидаги терма жамоамиз Хитой сафари олдидан йирик ғалаба эришди.

Маълумот учун, ушбу ўйиндаги ғалаба термамизнинг ФИФА рейтингидаги ўрнига таъсир ўтказмайди.

Назорат баҳси

Ўзбекистон – Қирғизистон 5:0

Голлар: Сардор Рашидов(9), Игорь Сергеев(43), Сардор Мирзоев (84), Жалолиддин Машарипов(90+2), Александр Гейнрих(90+4 пенальтидан).

Минбар

Барча блоглар