Ўзбекистон ҳамда Эрон термаси футболчилари жазоланди

27 ноябрь куни ушбу мусобақада 3-тур учрашувлари ўтказилди. Ушбу турда Ўзбекистон ҳамда Эрон миллий терма жамоалари ўзаро майдонга тушишди ва учрашувда Ўзбекистон термаси рақибини 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Учрашув якунида эса, ҳар икки терма жамоа аъзолари ўртасида зиддиятли вазият юзага келган.

Ушбу мусобақа Тартиб-интизом қўмитаси учрашув видеотасмасини кўриб вазиятни ўрганиб чиқди ҳамда ҳар иккала терма жамоадан бир нафар футболчини жазолади. Жумладан, Ўзбекистон терма жамоасининг 14-рақамли футболчиси Рушания Сафина ҳамда Эрон термасининг 9-рақамдаги футболчиси Заҳро Гамбари мусобақанинг 1-та учрашувга дисквалификация қилинишди.

Шунингдек, икки терма жамоа мураббийлар штаби футболчиларнинг тартиб ва интизоми бўйича мусобақа тартиб-интизом қўмитаси томонидан огоҳлантирилди.

Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг навбатдаги турида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қирғизистон билан, Эрон терма жамоаси эса Тожикистон термаси билан ўзаро баҳс олиб боради.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)