Ўзбекистон U-16 термаси назорат учрашувида

Ўзбекистон U-16 терма жамоаси пойтахтимиздаги "Чиғатой" спорт мажмуасида ўқув-машғулот йиғини олиб бораётгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик. Терма жамоа бош мураббийи Азамат Абдураимов йиғин давомида терма жамоага номзод футболчиларни синовдан ўтказмоқда. Шунингдек, терма жамоа аъзолари "Чиғатой", "Пахтакор 2004" жамоаларига қарши назорат ўйинлари ўтказиб, уларда ғалаба қозонишди. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда.

Кеча Ўзбекистон U-16 "Спартак 2003" жамоасига қарши назорат ўйини ўтказди. Ўйин 2:0 ҳисобида Азамат Абдураимов шогирдлари ғалабаси билан якунланди.