Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Тошкентдаги йиғинни якунлади

Улар йиғин давомида "Чиғатой 2003", "Пахтакор 2004" ва "Спартак 2003" жамоаларига қарши майдонга тушиб, ғалаба қозонишди.

Кеча Азамат Абдураимов шогирдлари икки назорат ўйини ўтказишди. Дастлаб, ўсмирлар терма жамоаси аъзолари "Спартак 2003" жамоасига қарши яна бир ўйин ўтказиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. "Бунёдкор 2003" жамоасига қарши кечган ўйинда эса терма жамоа аъзолари 2:1 ҳисобида устунликка эришишди.

Шу билан Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Тошкентдаги йиғини якунланди. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда.

Йиғин давомида бош мураббий Азамат Абдураимов терма жамоа асосини шакллантириш ишларини олиб бориб, номзодларни синовдан ўтказиб олганини таъкидлаш зарур.