Хабарингиз бор, шу йилнинг 23 ва 27 март кунлари Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафарда ЖЧ-2018 иштирокчилари Сенегал ва Марокаш миллий терма жамоаларига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг мураббийлар кенгаши мазкур ўртоқлик ўйинларига қуйидаги футболчиларни жалб қилди: 

Дарвазабонлар:
Игнатий Нестеров (“Локомотив”)
Ботирали Эргашев (“Навбаҳор”)
Элдорбек Суюнов (“Пахтакор”)

Ҳимоячилар:
Рустамжон Ашурматов (“Бунёдкор”)
Шерзод Аъзамов (“Пахтакор”)
Анзур  Исмоилов  (“Чан Чун Ятай” Хитой)
Ислом  Тўхтахўжаев (“Локомотив”)
Акром Комилов (“Бунёдкор”)
Шуҳрат Муҳаммадиев (“Локомотив”)
Акмал Шораҳмедов (“Пахтакор”)

Ярим ҳимоячилар:
Одил Аҳмедов (“Шанхай СИПГ”, Хитой)
Икром Алибоев (“Локомотив”)
Жалолиддин Машарипов (“Пахтакор”)
Сардор Мирзаев (“Локомотив”)
Фозил Мусаев (“Жубило Ивата”, Япония)
Сардор Рашидов (“Локомотив”)
Одилжон Ҳамробеков (“Насаф”)
Отабек Шукуров (“Шаржа”, БАА)
Жасур Яхшибоев (“Пахтакор”)
Жавоҳир Сиддиқов (“Қўқон-1912”)

Ҳужумчилар:
Тимурхўжа Абдухолиқов (“Ал-Сайлия”, Қатар)
Марат Бикмаев (“Локомотив”)
Элдор Шомуродов (“Ростов”, Россия)                 

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугундан йиғинларга киришди. Терма жамоа футболчилар пойтахтимиздаги “Миран” меҳмонхонасида жойлашган ҳолда, “Пахтакор” стадионида машғулот олиб боради. Эртага тонгда соат 09:15да миллий терма жамоа аъзолари Истамбулга учишади. У ерда бир кун машғулот олиб бориб, кейин Марокашга йўл олишади.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98