Ўзбекистон – Кения иккинчи баҳси учун чипталар 25 март куни сотувга чиқади

 


26 март куни Ўзбекистон ОТЖ Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида Кения ОТЖга қарши ўртоқлик баҳсида майдонга тушади.

Айни пайтда стадион маъмурияти халқаро баҳсни қабул қилиш учун катта тайёргарлик ишларини олиб бормоқда. Демак учрашув чипталари 25 март куни эрталаб сотувга чиқиши кутилмоқда.

Бу ҳақида “Истиқлол” стадиони маркетинг хизмати хабарига таяниб, "Нефтчи" матбуот хизмати маълум қилмоқда. Демак ўйинга кириш чипталари қуйидагича:

СИП секторлар – 30 000 сўм

Оддий секторлар – 20 000 ва 25 000 сўм

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Кения терма жамоалари ўртасидаги учрашув 26 март куни соат 20:00да старт олади.