Оскар Де Ла Хойя Макгрегорни жангга чақирмоқда

Айни дамда промоутерлик фаолиятини олиб бораётга америкалик собиқ боксчи Оскар Де Ла Хойя UFC чемпиони ирландиялик Конор Макгрегор билан учрашиш учун рингга қайтишга тайёр. Бироқ бунинг учун у енгил вазнда бокс рингига чиқишга тайёр бўлиши керак.

Конорни таслим қилиш учун менга икки раунд кифоя қилади, – дея Де Ла Хойянинг сўзларини келтиради WBN нашри. – Мен ҳаётимда ҳеч қачон ўзимни бундай бахтли ҳис қилмаганман.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ёзда Макгрегор Флойд Мейвезер билан бўлган жангнинг 10-раундида техник нокаутга учраган эди.