Осиё ўйинларида иштирок этувчи оғир атлетикачиларимиз таркиби маълум

Яқинлашиб келаётган Осиё ўйинларида терма жамоамиз вакиллари қатор йўналишларда мусобақада иштирок этувчи ўзининг оптимал таркибини эълон қила бошади. Ўзбекистон МОҚнинг хабар беришича, оғир атлетика бўйича терма жамоамизнинг ҳам бўлажак мусобақа иштирок этувчи таркиби маълум. Таркибда Руслан Нурудинов, Рустам Жангабаев, Адҳамжон Эргашев каби таниқли вакилларимииз ҳам бор. Тўлиқ таркиб қуйидагича кўриниш олган: Адҳам Эргашев, Достон Ёқубов, Шаҳзод Худайберганов, Суннатилла Усаров, Фарҳод Собиров, Руслан Нурудинов, Рустам Жангабаев, Муаттар Набиева, Омадой Отакузиева

Мураббий: Баҳром Мендибаев;
Мураббий: Мансурбек Чашемов;
Мураббий: Артур Емирян;
Массажчи: Обиддин Муслимов.