Ольга Забелинская Бельгиядаги омниум мусобақасида олтин медалга сазовор бўлди

Мусобақада 15 мамлакатдан 11 та жамоа қатнашмоқда. Баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси Ольга Забелинская, Екатерина Кнебелева, Мурод Холмуродов каби спортчилар билан иштирок этмоқда. Бу ҳақда МОҚ расмий сайти хабар бермоқда.

Бугун омниум пойгаларида ҳамюртимиз Ольга Забелинская 192 очко тўплаб энг яхши натижани кўрсатди ва олтин медални қўлга киритди. Иккинчи ва учинчи ўринлар мос равишда Лотте Копецки (Польша, 167 очко) ва Марта Яскульска (Бельгия, 159 очко)га насиб этди.

Қайд этиш лозимки, ушбу мусобақа Токио 2020 Олимпия ўйинларига рейтинг очколарини тақдим этади.