Оксана Чусовитина Мельбурндаги жаҳон кубогида кумуш медални қўлга киритди
Ads

Австралиянинг Мельбурн шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича жаҳон кубоги босқичи бўлиб ўтмоқда. Мусобақада сайёрамизнинг етакчи гимнастлари совринли ўринлар учун баҳс олиб боришмоқда.

Бугун аёллар ўртасидаги таяниб сакраш баҳсларида финал беллашувлари ташкил этилди. Қувонарлиси, ўзбек спорти афсонаси Оксана Чусовитина ҳал қилувчи чиқишда 14,200 натижа кўрсатиб, кумуш медалга сазовор бўлди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси расмий сайти хабар бермоқда. 

Бу борада биринчи ўринни Жанубий Корея вакиласи Сео Жеонг Ео (14,266 очко) эгаллаган бўлса, хитойлик Линмин Ю (14,083) кучли учликка якун ясади.

Таъкидлаш керакки, Чусовитина бу орқали Токио олимпиадаси учун қимматли бўлган рейтинг очколарини ўз ҳисобига қўшиб қўйди. 

Минбар

Барча блоглар