Оғир атлетикачиларимизнинг Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи таркиби маълум

31-октябрь – 10 ноябрь кунлари Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида оғир атлетика бўйича Жаҳон чемпионати ўтказилади.

2020 йилда ўтказиладиган Токио олимпиадаси учун рейтинг очколарини тақдим этувчи ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси қуйидаги таркиб билан иштирок этади: Зайнобиддин Маҳамадаминов, Адҳамжон Эргашев, Достон Ёқубов, Муҳаммадқодир Тоштемиров, Суннатилла Ўсаров, Акбар Жўраев, Руслан Нурудинов, Рустам Жангабаев, Муаттар Набиева, Турсуной Жабборова, Долера Давронова, Кумушхон Файзуллаева.

Қайд этиш лозим, Ашхобод мезбонлигида ўтувчи ушбу турнир Халқаро оғир атлетика федерацияси томонидан қабул қилинган янги қоидалар ва вазн тоифалари бўйича ўтказиладиган илк мусобақа ҳисобланади. Унга кўра, ушбу Жаҳон чемпионатидан бошлаб мусобақалар уч тоифага ажратилади: олтин, кумуш ва бронза.

Яъни, аввалги қоидаларга кўра йирик мусобақалар учун бериладиган рейтинг очколари терма жамоалар ҳисобига ёзилган бўлса, энди ушбу очколар фақат спортчиларнинг ҳисобига ёзилиб борилади.

Минбар

Барча блоглар