Оғир атлетика. Акбар Жўраев даст кўтариш машқида кумуш медални қўлга киритди

Пойтахтимизда давом этаётган оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг навбатдаги кун дастури терма жамаомиз учун муваффақиятли якун топди. Қизлар дастурида ҳамюртимиз Долера Давронова олтин медални қўлга киритгач, йигитла тоифасида Акбар Жўраев ҳам шоҳсупага кўтарилди. 

Вазни 105 килограммгача бўлган спортчилар тоифасида иштирок этган вакилимиз даст кўтариш машқида 167 килогрмм натижа билан ушбу машқни иккинчи поғонада якунланди. Олтин медаль эса грузиялик Иракли Чхеидзега насиб этди. Грузин полвонининг натижаси 171 кг.га тенг бўлди. Бироздан сўнг силтаб кўтариш машқи бошланади.