Нурмагомедовнинг менежери: Хабиб камида 750 минг доллар сарфлайди
Ads

Илгарироқ, АҚШнинг Невада штати атлетик комиссияси UFC 229 турнирида Нурмагомедов ва МакГрегор жамоалари ўртасида бўлиб ўтган тўқнашув натижалари борасида қарор қабул қилганлиги ҳақида хабар бергандик.

UFC енгил вазн тоифасида чемпионлик камари соҳиби Хабиб Нурумагомедовнинг менежери Али Абдуль-Азиз Абубакр Нурмагомедов ҳамда Зубайра Тухуговнинг жаримасини Хабибнинг ўзи тўлашини таъкидлаб ўтди. 

Шу қатори, енгил вазн чемпиони адвокатнинг фаолияти учун 200 минг доллар чиқим қилишга мажбур. Ҳаммаси бўлиб Нурмагомедов 750 минг доллар сарф қилади.