Нурмагомедов vs Макгрегор: Хабиб спорт билан шуғулланишни бошлаган вақтда, Конор болалар боғчасига қатнаган

Конор ва Хабиб ўртасидаги узоқ кутилган жанг шу ҳафта бўлиб ўтади, аниқроғи 6 октябр (Тошкент вақти билан 7 октябр тонгда) куни. Ташкил этилиши ҳақиқатга анча яқин. Нега дейсизми? Улар шу вақтгача шифохонага тушиб қолишмади, тирик ва соғлом ҳолда 4 октябр кунги матбуот анжуманига қадар етиб келишди. Кейин вазн тортиш маросими ва кейин октагонда жанг. Жанг бекор қилинса, жуда аламли бўлади. Ҳар икки спортчи бунинг учун озмунча вақт сарфлаб, тер тўкдими?! Бунгача 30 йил ўтди. Етиб келгунча эса улар ҳар хил ҳаёт йўлларини босиб ўтишди

1988 - Спортчиларнинг туғилган йиллари

UFC чемпиони ва унинг бўлажак рақиби бир йилда туғилган. Конор – 14 июл Дублинда, Ирландия. Хабиб – 20 сентябр Сильдида (Цумадин тумани, Доғистон АССР).

Habib vs Conor press

1993 - Хабиб ҳаракатни бошлади

Отаси Абдулманап бошчяилигида 5 ёшида Хабиб ва кичик акаси Абубакар кураш билан шуғуллана бошлайди. Бу вақтда Конор нафақат аралаш яккакурашлардан, балки умуман спортдан жуда узоқда бўлган. У ўшанда Дублиндаги болалар боғчаларидан бирига қатнар эди.

1997 - Конор спортга кириб келди

Макгрегор спорт билан 9 ёшидан шуғуллана бошлаган, аммо кураш билан эса, кикбоксинг билан. Шунингдек, футбол ҳам ўйнаб турган. Спортнинг бу тури унга жуда ёққан. Конор маҳаллий “Лурдес Селтик” клубида ўйнаган. Хабиб бу вақтда кураш сир-асрорларини Сильди қишлоғида ўрганишда давом этаётган бўлган.

2000 - Улкан муваффақиятларга хизмат қилган танаффуслар

XX асрнинг сўнгги йили ҳар икки спортчи учун танаффус бўлди. Нурмагомедов оиласи билан Махачкалъага қўчиб келди ва бу ерда эркин кураш билан шуғуллана бошлади. Отаси Доғистон пойтахтида ўсмирлар учун спорт секцияни очди ва унга ўғлини қабул қилди. Хабиб билан эркин кураш бўйича Россияда хизмат кўрсатган мураббий Саидахмед Магомедов ишлай бошлади.

Худди ўша йили 12  ёшли Макгрегор бокс билан шуғуллана бошлади. Ўшанда у из Жейми Кавана билан танишди. Ҳозир у профессиональ боксчи. Golden Boy Promotions промоутерлик коспанияси билан шартнома имзолаган. 22 ғалаба ва 1 мағлубият бор ҳисобида. Конор яқинда ўзини профессиональ боксда синаб кўрди. Бу ирландиялик спортчи учун фақатгина молиявий томондан муваффақиятли бўлди дейиш мумкин холос. Натижаси эса ўзингизга маълум.

2005 - Турли ғалабалар

Ҳаваскорлар боксида Конор яхшигина муваффақиятларга эришган. 13 йил муқаддам у бокс бўйича ёшлар ўртасида Ирландия чемпиони бўлган. Ўшанда у 17 ёш эди. Бу вақтда Хабиб отасининг энг яхши дўсти мураббий Жафар Жафаровичдан дзюдони ўрганаётган бўлган. Ирландиялик спортчидан фарқли ўлароқ Нурмагомедов профессиональ жангчи бўлишини аниқ билган.

Conor-McGregor 2

2006 - Ҳаётни ўзгартирган воқеалар

Макгрегор 2006 йилда профессионал жанг қилишни тушуниб етган. Бу вақтда у бироз сантехник касби бўйича Ғарбий Дублинда ўқийди. Айнан шуни Конорнинг отаси Тони хоҳлаган эди, аммо барчаси 18 ёшда UFC бўлажак жангчиси Том Иган билан танишгандан сўнг ўзгариб кетади. Айнан у Конор аралаш яккакурашлар машғулотларига олиб келади. Ўшанда ҳаммаси жиддий бошланган эди.

Хабиб эса бу вақтда стойкада (кафтларга таяниб, оёқларни осмонга қилиб туриш) туришни ривожлантириш учун жанговар самбо билан шуғулланган.

2008 - Профессионал дебютлар

Жангчилар нафақат бир йилда туғилган, балки профессионал ММАдаги дебютлари ҳам бир йилга тўғри келган. Улар ўшанда 20 ёш бўлган. Макгрегор “Cage of Truth” Ирландия Лигаси билан шартнома имзолайди ва у ерда дастлабки 3 та жангнинг биттасида литвалик Артемий Ситенковга мағлуб бўлади. Бу унинг учун қаттиқ зарба бўлади, аммо фаолиятини тугатмайди. Онаси фикридан қайтаради. Бу Коноргача у “Irish Ring of Trust” ҳаваскорлар лигасида қатор жангларни ўтказади, бироқ факт шуки, у ММАда Нурмагомедовдан олдинроқ дебют қилган.

Хабиб 2008 йили “Pankration Atrium Cup” промоушнида фаолиятини бошлайди.

Habib 2

2012 - Хабиб UFCда!

Нурмагомедовнинг Россия ва Украинадаги ғалабалари ўшанда жаҳонда биринчи рақамли промоушн бўлган UFC эътиборини тортади. 24 ёшида Хабибнинг ҳисобида 16 профессионал жанг бўлиб, у барчасида зафар қучади (12 тасида муддатидан олдин). Жаҳоннинг энг яхши лигасидаги илк жанги эронлик Камал Шалорусга қарши ўтади ва у 3-раундда бўғма усул билан ғалаба қозонади.

Макгрегор бу вақтда яна Буюк Британия ва Ирландиядаги “Cage Warriors” турнирларида жанг қилади ва кетма-кет 7 та ғалабани қўлга киритиб, ватанидаги энг оммавий спортчига айланади.

2013 - Макгрегор ва Дана Уайт учрашуви

2013 йили UFC бошлиғи Дана Уайт маҳаллий коллеж мукофотини олиш учун Дублинга келади. У ерда барча Макгрегорни UFC олади деб гапиришади ва Уайт унга шартнома таклиф қилади. Конор бу ташкилотдаги дебютини Маркус Бримаж (1-раундда нокаут) ва Макс Холлоуэ (ҳакамлар қарорига кўра) устидан қозонилган ғалабалар билан бошлайди.

Хабиб бу йили UFCда учта жанг ўтказиб, барчасини ютади – Тиага Таварес (1-раундда нокаут), Абель Трухильо ва Пэта Хили (ҳакамлар қарорига кўра). Шундай қилиб, россиялик ва ирландиялик UFCда кўзга кўринган спортчиларга айланишади.

habib Nurmagomedov

2014 - Конор юлдуз, Хабиб жароҳат олди

2014 йили Макгрегор ажойиб натижаларга эришади. У иккита жангда зафар қучади – Диего Брандао ва Дастина Пуарье – иккаласи ҳам 1-раундда нокаут билан. Ҳар икки ғалаба кечанинг энг яхши чиқиши мукофотига сазовор бўлади. Бу Конорни UFC юлдузига ва жаҳоннинг энг томошабоп жангчисига айлантиради.

Нурмагомедов учун бу йил катта ўзгариш олиб келмади. У промоушндаги энг яхши жангчилардан бири бўлажак UFC чемпиони бразилиялик Рафаэль Дос Аньосни мағлуб этади. Аммо машғулотлар вақтида жароҳат олиб, бир йилга сафдан чиқади.

2015 - Конор учун аталган йил

2015 йил – Макгрегор йили. У учта жангни ютди ва уларнинг барчаси турнирнинг энг томошабоп жанглари бўлди. Олдинига германиялик Деннис Зиферни таслим қилди ва ярим енгил вазнда UFC чемпионлиги учун курашиш ҳуқуқини қўлга киритди. У ерда америкалик Чед Мендес рақиблик қилди ва 2-раундда нокаутга учради. Йил охирида Жозе Альдодан 13-сонияда устун келиб, камарни ҳимоя қилди. Бу ҳар бир жанг кечанинг энг яхши жанглари дея эътироф этилди.

Conor-McGregor_1

Бу вақтда Хабиб эса фақат жароҳатлар билан курашди. У соғайиб, қайтишга тайёр бўлганда, жароҳат қайталаб қолди ва 2015 йили россиялик спортчи октагонга чиқмади.

2016 - Улкан ғалабалар ва биринчи тўқнашув

Бу йил Макгрегор UFCда жанг қилган сўнгги йил бўлиб турибди. У учта жанг ўтказиб, иккитасида ғалаба қозонди, аммо Нейт Диасга мағлуб бўлди. Бу Конорнинг ярим ўрта вазн тоифасидаги дебюти эди. Мағлубият промоушндаги биринчиси. Биринчи раундда яхши ҳаракат қилган Конор қолган вақт чидаб бера олмади.

Беш ой ўтиб, Конор Диасдан барчаси учун реванш олди (ҳакамлар карорига кўра), аммо жанг чемпионлик учун эмасди. Йил якунида ирландиялик Эдди Альваресни нокаут қилди ва бошқа октагонга чиқмади.

Бу йил Хабиб жароҳатдан UFCга қайтди ва 2 та ғалабага эришди. Жабрланганлар Даррелл Хорчер ва Майкл Жонсон. Биринчисини зарба билан қулатган бўлса, иккинчиси кураш усулида таслим этилди. Шундан сўнг Хабиб Дана Уайтдан чемпионлик жанги талаб қила бошлади. Конорга қарши жанг ҳақида ўшанда биринчи марта гаплашган. UFC 205 турнири олдидан жангчилар вазн тортиш маросимида учрашишган ва муштлашув бошланган, аммо қўриқчилар бунга имкон беришмаган.

2017 - Макгрегор UFCда "қуруқ йил"ни ўтказди

Иккала спортчи ҳам режалагандан кам UFCда жанг ўтказди. Хабиб атиги бир марта октагонга чиқди (30 декабр куни Эдсон Барбозани мағлуб қилди), Конор эса йўқ. Ирландиялик спортчи 2017 йили "бокс қоидалари бўйича Флойд Мейвезер билан жанг" номи остидаги бизнес-проекти  машғул бўлди ва бу том маънода ўта муваффақиятли чиқди. Гарчи жангни ютқазган бўлсада, бутун фаолияти давомида ишлаб топганидан кўпроқ даромад қилди.

Нурмагомедов ўша йили 30 декабр куни Эдсон Барбосадан устун келди. Апрелда у Тони Фергюсон билан учрашиши керак эди, аммо жанг бекор қилинди. Вазн тортиш маросимига бир неча кун қолганида Хабиб вазндаги муаммолар сабаб шифохонага тушиб қолди. Саунада россиялик спортчи қисқа муддатли хотира йўқолишини бошдан кечирган. Шундан сўнг унинг жамоаси вазият жиддийлигини тушунишган. Шифокорлар уни жангга қўйишмаган.

2018 - Хабиб – чемпион, автомобиллар тўхтаб туриш жойидаги жанжал

Нурмагомедов UFC чемпионига айланди. Бунга рейтингнинг 11-рақамли жангчиси Эль Яквинта мағлуб этиб эришди. Аввалига жанг Фергюсонга қарши бўлиши керак эди, аммо у жангга олти кун қолганда тиззасидан жароҳат олди. Бу ушбу спортчилар ўртасидаги жанг тўртинчи марта бекор қилинишидир.

Матбуот анжуманидан сўнг жанжал юз берди. Автомобиллар тўхтаб туриш жойидаги ер ости йўлида Макгрегор Хабиб ва бошқа спортчилар кетаётган автобусга ҳужум қилди. Ирландиялик спортчи автобусга аравачани улоқтириб, ойнани синдиради. Якунда икки жангчи – Майкл Кьез ва Рэй Борг жароҳат олади.

Ушбу томошанинг мақсади кейинроқ маълум бўлади. Макгрегор Хабиб билан ҳисоб-китоб қилиш. 26 июль куни Нью-Йоркда бўлиб ўтган суд якунига кўра, Макгрегор 5 кун ахлоқ тузатиш ишлари ва ғазабни бошқариш курсини ўташга ҳукм қилинади.

Тез орада 6 октябр куни биз узоқ давом этган ушбу баҳснинг якуни қандай бўлишига гувоҳ бўламиз.

sport-express.ru