Наманганнинг “Навбаҳор” клуби ҳам Суперлиганинг қолган жамоалари сингари ўз таркибини маҳоратли футболчилар билан бойитмоқда.

Берилган маълумотларга қараганда “лочинлар” россиялик ярим ҳимоячи Иван Соловьёв билан “1+1” кўринишида шартнома имзолашган.

navb

Маълумот учун, Соловьёв профессионал фаолиятини Москванинг “Динамо” клубида бошлаган. У шунингдек “Зенит”, “Амкар”, “Лахти” ва “Факел” клубларида тўп сурган. Бундан ташқари Россия ёшлар терма жамоасида ҳам ўйнаган. Унинг сўнгги жамоаси “Сочи” клуби бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Лео Месси
16/02/2019 20:09
Navbahor kuchayip ketyapti omad