Муҳаммадқодир Тоштемиров 300 кг натижа кўрсатди

Туркманистон пойтахтида оғир атлетика бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати беллашувлари бошланди. Токио Олимпиадасига лицензия очколари ўйналаётган мусобақада сайёрамизнинг энг кучли атлетлари ўз маҳоратларини намойиш этишмоқда. 

Бироз аввал мусобақада терма жамаомиз номидан чиққан биринчи вакилимиз Муҳаммадқодир Тоштемиров ўз чиқишини якунланди. Таъкидлаш жоиз, таркибда энг ёш спортчи ҳисобланган полвонимиз -73 кг вазн тоифасининг "С" гуруҳида қатнашиб, даст кўтаришда 138 кг, силтаб кўтаришда 162 кг натижа қайд этди. Иккикураш бўйича натижа эса 300 кг.га етди. 

Ушбу спортчимиз ўтган ой Аргентинада ўтган ўсмирлар Олимпиадасида иккикураш бўйича 308 кг натижа билан кумуш медални қўлга киритган эди. Шунингдек, бугун яна икки нафар спортчимиз кечки дастурда медаллар учун супага чиқишади. 

Минбар

Барча блоглар