Моуриньо Мейвезерга ўхшатилди

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби собиқ ҳимоячиси Гари Невилл “қизил иблислар” устози Жозе Моуриньонинг ўйин услубини машҳур ақшлик профессионал боксчи кичик Флойд Мейвезерга ўхшатди.

“Моуриньо баъзан Мейвезерга ўхшайди. Мейвезерни ҳам зерикарли дейишади. Чунки, у одатда ҳимоявий жанг намойиш этади”, – деб Невиллнинг сўзларини келтириб ўтди “Sky Sports” нашри.

Маълумот учун, “Манчестер Юнайтед” АПЛда 10 турдан сўнг “Манчестер Сити”дан 5 очко ортда қолган ҳолда 2-ўринда бормоқда.