Мирко «Крокоп» оҳирги жангида ғалаба қозонганидан сўнг инсультга учраган

44 ёшли хорватиялик жангчи Мирко "Крокоп" Филипович ММАдаги фаолиятини якунлади.

Bellator 216 турнирида Крокоп Рой Нельсонни ҳакамлар қарорига кўра мағлуб этганидан сўнг инсультга учраган ва даволаниш учун шифохонага ётқизилган

- Хозирда бошимга зарбаларни қабул қилолмайман. Айтиб ўтишим жоизки, менинг омадим чопди. Бугунги кунга келиб ҳолатим яхши, - деди Крокоп ESPN нашри журналистига берган интервьюсида.

Маълумот учун, Крокоп ММА доирасида 38 беллашувда иштирок этиб, 11 баҳсда имкониятни бой берган.