Мейвезер ва Макгрегор Лас-Вегасдаги жангдан қанча фойда қилишди?

Хабарингиз бор, бугун Лас-Вегасда йилнинг энг шов-шувли жангларидан бири бўлиб ўтди. Мазкур беллашувда америкалик Флойд Мейвезер ирландиялик жангчи Конор Макгрегор билан бокс қоидалари бўйича куч синашди.

Қизиқарли ўтган жангнинг ўнинчи раунддида Мейвезер тўлиқ ташаббусни қўлга олиб, рақибини нокаутга учратди ва фаолиятида 50-ғалабасини қўлга киритди.

Келишувга кўра, ушбу жангдан америкалик боксчи 400 млн доллар ишлаб олса, Конор 127 млн доллар гонорар эгасига айланади. Бундан ташқари улар яна пулли трансляциялар, чипталар сотуви ва ҳомийлик тўловларидан ҳам улуш олишади.

Шунингдек, Мейвезер – Макгрегор жанги трансляциялар сотуви сони бўйича рекорд қайд этган. Ҳозирча трансляциялар ва чипталар сотувидан 80 млн доллар йиғилган. Олдинги рекорд Мейвезер – Пакьяо жангига тегишли бўлиб, ўшанда 72 млн доллар йиғилган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)