Хабарингиз бор, кеча пойтахтимиздаги Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театрида футбол бўйича 2017 йилнинг “Энг яхшилари”ни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Унда “Йилнинг энг яхши футболчиси” номинациясида "Локомотив" клуби ҳужумчиси Марат Бикмаев эътироф этилди.

Ушбу эътирофдан сўнг футболчи қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

- Мен бу соврин учун ҳаракат қилдим. Менинг яқинларим, ота-онам ва жамоам ушбу совринни қўлга киритишимда ёрдам беришди. Шундай экан бу рағбатлантириш уларникидир, - дейди Бикмаев.

Маълумот ўрнида, ушбу совринга номзодлар учлигида "Бунёдкор" ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров ва "Насаф" аъзоси Баҳром Абдураҳимов ҳам бор эди. 

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98