Макгрегор ва Фергюсон ўртасида жанг бўлиши мумкин
Ads

UFC президенти Дана Уайт сўзларига кўра, ирландиялик Конор Макгрегор ва америкалик Тони Фергюсон вақтинчалик жаҳон чемпионлиги учун кураш олиб бориши мумкин.

Аввалроқ Макгрегор ва Хабиб Нурмагомедов ўзаро тўқнашувдан кейин муштлашув уюштиргани учун дисквалификация қилинган эди. Россиялик спортчи эса жамоадошлари Зубайра Тухугов ва Абубакар Нурмагомедовнинг четлатилиш муддати тугамагунга қадар жанг қилмаслигини таъқидлаб ўтган.

Йигитлар, шунчаки ўтириб кузатиш кетмайди. Кимдир камарга эгалик қилиши керакку, – дея Уайтнинг сўзларини келтиради MMAWeekly нашри. – Бундай бўлмаслиги керак. Агар Хабиб шундай қиладиган бўлса, биз нимадир ўйлашимиз керак. Фергюсон ва Макгрегор ўзаро учрашиши мумкин (вақтинчалик чемпионлик учун – “SPORTS.uz”) ёки бошқа вариантлар ҳам бор. Нима бўлишини тез орада билиб оламиз.