Маҳмуд Муродов декабрда XFN турниридаги сўнги жангини ўтказади (фото)

Аралаш яккакураш жангларида (ММА) фаолият олиб бораётган ўзбекистонлик Маҳмуд Мурадов (13-6, КО6) Чехия пойтахти Прагадаги "О2 Arena"да ўзининг навбатдаги жангини ўтказади. 7 декабрга мўлжалланган мазкур жангда унга мезбон спортчи Карлос Вемолу рақиблик қилиши кутилмоқда. Мазкур жанг унинг XFN (X Fight Nights) ташкилоти билан тузилган шартнома бўйича сўнги жанги ҳисобланади.

Шу вақтга қадар XFN турнирида 3 та жанг ўтказган ва улардан 2 тасида ғалаба қозонган бўлса, ўтган йили декабрда Давид Рамиресга жароҳати сабабли имкониятни бой берган. Жорий йилнинг июн ойида ушбу мусобақа чемпионлиги учун бўлган жангда хорватиялик Зоран Додни мағлуб этиб, чемпионлик камарини қўлга киритган.

Айни дамда Маҳмуд Муродов World Kickboxing Network ташкилоти талқини бўйича қитъалараро чемпион, Caveam талқини бўйича жаҳон чемпиони ва XFN талқини бўйича вақтинчалик чемпион ҳисобланади. У эндиликда бокс бўйича беш вазн тоифасининг собиқ жаҳон чемпиони америкалик кичик Флойд Мейвезерга тегишли бўлган The Money Team (ТМТ) клубида жанг олиб боради.

Маълумот учун: Х Fight Nights ММАнинг янги, профессионал ва ўзини-ўзи молиялаштирадиган лигаси ҳисобланади. XFN ареналарида жаҳон даражасидаги энг яхши жангчилар ўзаро тўқнаш келадилар. XFN спортда энди порлаётган юлдузлар ажойиб имконият ҳамдир.

Минбар

Барча блоглар