Маҳмуд Мурадов XFN турниридаги сўнгги жангида ғалаба қозонди

Ўзбекистонлик яккакураш жанг санъатлари устаси Маҳмуд Мурадов (14-6, КО6) бугун XFN (X Fight Nights) турнирида жанг ўтказди. Чехиянинг Прага шаҳрида ўтган қарама-қаршиликда ҳамюртимизга бразилиялик 41 ёшли Эрвалдо де Оливейра (35-22-0) рақиблик қилди.

Қизиқарли ва муросасиз кечган беллашувда Маҳмуд ўз ғалабасини тантана қилди. У иккинчи раундда рақибини техник нокаутга учратиб, чемпионлик камарларини ўзида сақлаб қолди.

Бундан олдин Маҳмуд Муродов ўтган йили декабрь ойида рингга чиқиб, чехиялик Томаш Пензни мағлуб этган ва XFN чемпионлик камарини қўлга киритган эди. Мазкур жанг унинг XFN (X Fight Nights) ташкилоти билан тузилган шартномасига кўра сўнггиси бўлган эди. Бу жангга қадар у XFN турнирида 3 та жанг ўтказиб, 2 та ғалаба ва битта мағлубият қайд этган.

Энди Маҳмуд Мурадов ўзининг фаолиятини Беллаторъда давом эттириш учун океанортига йўл олади. У 2017 йил декабрь ойида у ўтган йили бокс бўйича беш вазн тоифасининг собиқ жаҳон чемпиони америкалик кичик Флойд Мейвезерга тегишли бўлган The Money Team (TMT) клуби билан шартнома имзолаган ва ушбу клуб билан келишувга эришган биринчи ММА жангчиси деган номга сазовор бўлди.

Маълумот учун: Маҳмуд Мурадов World Kickboxing Network ташкилоти талқини бўйича қитъалараро чемпион, Cавеам талқини бўйича жаҳон чемпиони ва ХФН талқини бўйича жаҳон чемпиони ҳисобланади.

Минбар

Барча блоглар