Жаҳон чемпионатининг янги рекордчилари маълум

Туркманистон пойтахтида ўтказилаётган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида дастлабки ғолиб ва совриндорлар аниқланди. Таъкидлаш жоиз, бу мусобақа янги вазн тоифаларида ўтказилиб, унда қайд этилаётган натижалар янги рекорд сифатида қайд этилади. 

Илк ғолиблар энг енгил вазн тоифасида аниқлаб олинди. Унга кўра, эркаклар ўртасида 55 кг вазн тоифасида КХДР вакили Юн Чол Ом 282 кг (120+162) натижа билан ғолиб чиққан бўлса, аёллар тиофасида таиландлик Туня Сукчареон 186 (80+106) натижа билан олтин медални ўзиники қилди.

Шунингдек, эркаклар тоифасида қозоғистонлик Арли Чонтей (258 кг) ва италиялик Мирко Скрантино (252 кг) шоҳсупага кўтарилишган бўлса, аёллардан таиландлик Чирапхан Нантхавонг (171 кг) ва мезбонлардан Юлдуз Жумабоева (169 кг) ҳам совриндорлар қаторидан жой олишди.