Шу йилнинг 9-13 август кунлари Чилида дзюдо бўйича кадетлар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилади.

Халқаро дзюдо федерацияси шафеълигида бўладиган нуфузли мусобақада дунёнинг етмишга яқин давлатидан 440 нафардан зиёд дзюдочи ғолиблик учун куч синашади.

Жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини Мақсуд Очилов, Хуршид Абдусаидов, Раҳим Исмоилов, Зафарбек Ўрмоналиев, Жайхунбек Назаров, Озодбек Муродов, Музаффарбек Тўрабоев, Акрам Бўронов, Чингизхон Шокиров, Эдгар Григорян ҳимоя қилади.

Қизлар ўртасидаги беллашувларда терма жамоамиз номидан Ҳалима Қурбонова, Шукуржон Аминова, Сита Қадамбоева ҳамда Нилуфар Эрмагамбетова гиламга чиқади.

Бу таркибдан жой олган дзюдочилар Қирғизистондаги Осиё чемпионатида ҳам ўз маҳоратини кўрсатган эди. 

Жаҳон чемпионати доирасида жамоавий беллашувлар ҳам ўтказилади.

Ўзбекистон спорт делегацияси 7 август куни мусобақага жўнаб кетади.

SPORTS.uz

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98